NV-36 моделидаги вакуумли микратўлқинли қуритгич

ID товара: 2233 Nashr etilgan: 8 ой аввал
380 000 000 сум
Mahsulot haqida

NV-36 моделидаги вакуумли микратўлқинли қуритгич.

Ушбу микротўқинли қуритгич асосан термотаъсирчан материаллар учун ишлатилади. Уларнинг жумласига: полисахаридлар, таркибида кўп миқдордаги ёғ ва крахмал бўлган маҳсулотлар киради. Шунингдек, бу қуриткич енгил оксидловчи маҳсулотларни қуритиш, сувини сиқиб чиқаришга хизмат қилади.

Микратўлқинли қуритгичнинг асосий хусусиятлари:

1. Анъанавий усуллардан кўра, бу қуритгич маҳсулотга иссиқлик ўтказмасдан туриб, қуритиб беради. Чунки қуритилаётган маҳсулотнинг ўзи ҳам иситиш элементи ҳисобланиши мумкин. Ҳаттоки паст иссиқликни ўтказувчи маҳсулот бўлса ҳам у жуда қисқа муддат ичида исиб қолиши мумкин. Қуритгичнинг тезкор қуритиши ҳисобига қуритилаётган маҳсулотнинг озуқавий қиймати ва табиий ранги сақланиб қолади.

2. Бу бир хил иситиш! Объектнинг шаклидан қатъий назар микратўлқинли қуритгич бир хил равишда иссиқлиқни тарқатиб беради. Шунинг учун ҳам токсик газ ажралиб чиқмайди.

3. Бу ускуна электр энергияни тежаш билан биргаликда юқори самадорликка эга. У инфрақизил нурдан кўра энергияни 3 баробарга тежаб бериши мумкин.

Shunga o'xshash mahsulotlar